Андижон уездининг шўролар қурултойи Абдулҳамид Чўлпон 27 нчи нўябрда эски шаҳардаги ерлик халқ театри биносида Андижон шаҳар ва уезининг шўролар қурултойи очилди. Андижон шаҳар ва уез қурултойлари орасида тамом тинчилик билан бебосмачи ва беғалва очилған қурултойи бўлди. Бу ҳолни – қурултойда сўз олиб гапирған ҳар ким ҳақли бир севинч билан бир мартаба айтуб ўтди. Қурултойда уезнинг энг узоқ ерларидан, яъни: шаҳардан 300 чақиримча йироқ жойлардан келган вакиллардан бошқа меҳмон сифати бўлган ушбу ўртоқлар бор эдилар: Туркистон жумҳурияти марказ ижроқўм раиси ва ижтимоий шўро жумҳуриятлари иттифоқи инқилоби – ҳарбий шўросининг аъзоси ўртоқ Ҳидирали ўғли, Ўрта Осиё буйрўсининг раиси номли ўртоқ Каркмен, жумҳуриятимизнинг адлия комисари ўртоқ Дадабой ўғли, Туркистон майдони ҳарб бош қўмондони ўртоқ Гладорский, Фарғона музофот фирқв қўмитасининг масъул саркотиби ўртоқ Сегизбой ўғли, музофот ижроқўм раиси ўртоқ Алихўжа ўғли ва бошқалар. Қурултой 29 нўябргача давом қилиб, қуйидаги масалаларни қараб ҳал қилди: 1) аҳволи замон, 2) шаҳар ва уез инқилобий қўмитасининг ҳисоби, 3) молия ва солиқ сиёсати, 4) маориф ишлари, 5)шўро тузумини ва маҳкумлашдириш (райтирование) масаласи, 6) янги ижроқўм сайлаш ва бошқалар. Аҳволи замон тўғрисида чиқарилған қарорда Гирмония меҳнаткашларига салом ва шу ичра бойларига қарғиш юборилди. Шаҳар ва уез инқилобий қўмитасининг (сўнг вақтларда инқилобий-ҳарбий қўмитаси бўлған эди) ишлари қаноатланарлик топилиб, камчиликлари ҳам кўрсатилгандан кейин, янги ижроқўмга йўл-йўруқ чизиб берилди. Молия ва солиқ сиёсати тўғри топилиб, унга ҳам баъзи йўллар кўрсатилди. Маориф ишларида заифлик борлиги вакилларнинг иштирокидан маълум бўлди. Мунга ҳам тегишлик йўллари кўрсатилди. Шўро тузумини ишлари тўғри деб топилди ва маҳкумлашдириш хусусида Андижон шаҳар ва уез инқилоб қўмитаси қошидаги комисиянинг қилған ишлари тасдиқ қилинди. Янги ижроқўм сайлови бўлуб инқилоб қўмитанинг ҳайъатида ҳам яхши фаолият билан ишлаган ўртоқ Ғози ўғлининг раёсати остида янги ҳайъат сайланди. Бу ҳайъатга маҳкум раюнлардан кўброқ одам олинди. Қурултой вакиллари табиий бир майл билан икки нарсага ортиқ аҳамият бердилар: бири – солиқ сиёсати, иккинчиси – маориф ишлари. Солиқ сиёсатининг ўзи тўғри топилса ҳам, деҳқончилик солиғини олиш ишида қурулган бир мунча техника хатолари кўб қилинди. Ҳалиги хатолар тўғрисида қишлоқлардан келган меҳнаткаш вакиллар маърузачига кўб саволлар бериб, сўз олуб сўзлаб, шу йўл билан масаланинг равшанлашишига кўб катта ёрдам қилдилар. Маориф масаласига ҳам вакиллар жуда яқиндапн, ихлос билан аралашуб маориф ишлари хусусидаги маърузасини саволлар билан гангиратдилар. Маориф ишидаги хатолар ҳам очиқ равшан кўрсатилди. Вакилларнинг ҳаммасини бир ҳовуч, бир сиқим қилиб олсак шу ҳовуч, шу сиқимдан табиий равишда чиққан кучлик талаб, қувватли товуш шу эди. Бизга мактаб беринглар! Қурултой аъзолари билан марказдан келган меҳмонлар хусусий суратда ҳам кўб гаплашдилар. Меҳмонларнинг ҳаммаси дуғулдек қурултойнинг мажлисларига аралашуб, марказ билан масалани биринчи мартаба том ва тугал бирлашдирдилар. Шуларни кўруб меним кўнглимга бир узоқ ва қийин тилак келди. Туркистон марказ ижроқўми билан комисарлар шўросини бир ҳафтагагина шаҳар-шаҳарга кўчуруб келиниб, баъзи бир мажлисларни тоғ ораларидаги қишлоқ ва овулларда қилинса ….дедим. Дунёда мумкин бўлмаған нарса йўқ. Халқ билан ҳукумат топишқанда ҳар нарсани қилмоқ мумкин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Андижон_уездининг_шо%E2%80%98rolar_қурултойи. Downloaded from uzbekai.com.