Андижонда маориф ишлари (II) Абдулҳамид Чўлпон Совнарқўм олдида тузулган маорифга ёрдам қўмитасининг йўлида ишламак учун ижроқўм қошида «Маорифга ёрдам бюроси» тузулди. Доимий бўлған буюронинг умумий ҳайъати шу ўртоқлардан иборат: Раҳматулла ўғли (ижроқўмдан), Бесроф (фирқақўмдан), Касаткин (маорифдан), Эшонхўжа ўғли (ёш коммунистлардан), бир киши касабалар ташкилотидан. Буюро ишга киришди. Маориф нозирлиғиға шаҳримизнинг фаол ишчиларидан ўртоқ Султон Масъуд Ҳолботир ўғли тайинланди. Унинг ҳаракати билан маориф ишларининг жонланиб кетишига умуд бор. Ижроқўм томонидан маориф назоратига буюрулғандурким, уез мактабларига кўбрак аҳамият бериб: исметада уез учун чиқарилған пулларни тугал уезга сарф қилсун. Шаҳардаги интернатнинг кўб болалари уезлик бўлған учун интернат шаҳар уез интернат оталиб, таъминотига уез пулидан ҳам олинадурған бўлди. Олтункўл бўлуси Қораёр ичида Сирдарё сувида қатнаб туратурған 6 та қайиқ бор экан. Бўлус маҳкамаларидан шу қайиқларни маориф фойдасига ишлатиш кераклиги тўғрисида ижроқўмга мурожаат тушган. Ижроқўм, у мурожаатни қабул қилиб, ижросини бўлус ҳукумат маҳкамаларига топширди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Андижонда_маориф_ишлари_%28II%29. Downloaded from uzbekai.com.