Андижонда мусулмонча тиётр Абдулҳамид Чўлпон Ушбу йил 6-июнь Андижонда ерли ёшлар тарафидан биринчи мартаба тиётр ўйналди. Томошага Ҳожи Маҳмуд афандининг “Падаркуш” исмли фожиаси қўйилди. Ўйновчилар шул қадар муваффақият ва уста ўйнадиларки, тиётр на эканин фаҳмлайдирган овруполилар ила ўн маротаба ўйнаган артистларга ўхшайдирлар. Ҳар парда орасида шул қадар олқишлар бўлдики, биз кўрган тиётруларда бўлган йўқ эди. Тиётрдан сўнг ерли музика ила ҳамма ўйновчилар саҳнада хор ила Абдулла Авлонийнинг “Ўқусин ёшларимиз!” ашъорини ўқуб, халойиқни олқиш ва офаринларга музаҳҳар қилдилар. Соф фойда бир ярим минг сўмга яқин бўлган бўлса керак. Мундан йигирма просенти Андижонда янги солинмакда бўлган қизлар гимназияси фойдасина берилуб, қолмиши Санъатга оид хабар, тақриз ва мақолалар 63 бир киши воситаси ила бонкда бир хайр иш учун сақлансалар керак. Тиётр ўйновчи ёшларнинг ғайратларин ва аларга қаршу турувчиларнинг ҳолларин “Фарғона таъсироти” мақолаларимда ёзсам керак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Андижонда_мусулмонча_тиётр. Downloaded from uzbekai.com.