Андижонда янги бонк Абдулҳамид Чўлпон Андижонда, мусулмон қитъасинда, «Девони Матқобил ширкат бонки», яъни «вриминний кридит» очмоқға қарор берилди. Ҳозирги аъзоси 180 нафар бўлуб, 130 дан зиёдаси мусулмонлардур. Сармояси 28 минг сўмдур. Машварат аъзолари олти нафар бўлуб, ярми мусулмонлардан: Эшонхон махзум Одилхўжа ўғли, Зуннунбой Қутлуғбой ўғли, Мирҳайдарбой Миркомил ўғлиларидур. Идора аъзолар 3 нафар русдур. Азбаски, бизға замонаға тааллуқдор, илмдан хабардор киши йўқдур. Тафтиш аъзолари уч нафар бўлуб, бири Саъдуллахўжа Турсунхўжа ўғли жанобларидур. Бонка келар ҳут ойинда очилса керак. Ушбуни вужудга келишиға мазкур муҳтарам мусулмонлар ва аларни ёрдамчилари сабаб бўлдилар. Бонка бўлмасун деганлар-да бор эдики, уларни «Ойна» идорасиндаги «Муш»ға ҳавола қилдук. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Андижонда_янги_бонк. Downloaded from uzbekai.com.