Андижондан мактуб Абдулҳамид Чўлпон Андижоннинг машҳур милюнури Миркомил афанди ҳақинда «Вақт»да бир мақола ёзилган эди. Ўшал мақолани «Вақт»дан «Таржимон», «Таржимон»дан 14-рақамли «Ойна»га кўчурулди. «Ойна» ҳам ўз тарафидин «муборак бўлсун» деди. Ушбу бобда биз ҳам бир нимарса этмоқчи бўламиз: ўткан ёз Миркомил афанди табиблар тавсияси илан Веёна, Берлин ва Париж ва бошқа баъзи Оврупо пойтахтларига борди, аммо на сабабдандурки Истанбулга борган йўқ. Энди келайлук овруполилардан ибрат олмоқға, ушбулардан ибрат олуб, жаноб бой ўзларига махсус бир офтомобил олуб, миниб юродурлар. Бошқа ўрнак ҳозирда йўқ. Хастахона, мадраса ва жоме бўла турған бўлса, Андижонда Култепа деган бир очиқ майдон бор эди. Ўшал Култепани олган эмишлар деган сўз бор. Жоме солар эмишлар деб миш-миш хабарлар бор, аммо маълум эмас. Эҳтимолки, мундин кейин бўлса, ёшрулуб қолмасунки, Андижонда бир мактаб бино этдурдилар. Муаллимликға катта мадраса мутаваллисининг муовини тайин этилди. Ул муаллим афанди ҳар вақт Андижонни тараққийпарвар ёшларини сўкуб юратурған бир кишидурлар. Ўқутатурғанлари эски усулдир. «Вақт» ва «Таржимон» ва ондин «Ойна»да ёзилган жоме, хастахона ва мактабдан алҳол асар йўқдур. Балки, аввалги хабар бой афандининг ишратлари ила бўлгандур. Ул-да маълум йўқ. Хайр биз ҳам дермизким: «Муборак бўлсун!» — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Андижондан_мактуб. Downloaded from uzbekai.com.