Ахлоқ жанжали: Тирноқ орасидан кир изланмасун Абдулҳамид Чўлпон Андижон муаллимларидан икки киши ўртасига бир ярамас даъво тушуб қолди. Даъвонинг матбуот майдонига тушуб кетишга «курашгувчи» ўртоқларнинг қизғин қонлик ёзған мақолачаси сабаб бўлди. Бу ҳар ҳолда яхши нарса эмас. Туркистон муаллимларининг бошқа камчиликлари тоғларча бўлгани ҳолда, ахлоқ тузатиш деган нарса, матбуот бетига энг фахш даъволарни кўтариб чиқиш билан бўлмайдур. Айб ақтарилса, изланса ҳаммамизда ҳам бор, йўқ эмас. Лекин, айбларни юзга айтиб, ўзаро битмак керак. Айниқса, мундай фахш ахлоқсизликлар. Тирноқ орасинда кир ҳамма вақт бўладур, кавлаган сари чиқаберадур. Лекин одамларнинг умри тироноқ орасидан кир кавлаб ўтиш учунгина тикланмаган. Айниқса, Туркистоннинг оқ қоранинг танумаған ерлик халқига бир нарса билдираман деган муаллимлар бир бирларининг айбларини излаш билан ўтказалар, бу жиноят! Бировнинг ахлоқсиз деб сўкмасдан илгари ўз виждонимизга савол берайлигким бизнинг ўзимизда ахлоқ борми? Бировни хунук демай туруб бир марта ойнакга қарайлик, эҳтимол ўзимиз ундан ҳам хунукдурмиз! Бас энди, бу фахш қадам!… — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ахлоқ_жанжали%3A_Тирноқ_орасидан_кир_изланмасун. Downloaded from uzbekai.com.