Барча маориф севгучиларга Абдулҳамид Чўлпон 7 нчи январда (якшанба куни) кундуз соат 3 да қишлиқ “Турон” биносида “НАШРИ МАОРИФ” уюшмасининг биринчи қатла ўлтириши бўладир. Кўрулатурған масъалалар: 1) муассисларнинг доқлади ва бошқарма сайлаш; 2) ўзбаклар орасида илмий текширишлар тўғрисида маъруза (маърузачи Ғози Олим); 3) навбатдаги ишлар. Бу ўлтиришға барча маориф севгувчилар, айниқса маориф-маданийя уюшмаси аъзолари, билим юртлари, таълим-тарбия техникумларининг талабалари ва турли факулталарда ўқуғувчи ўзбак талабаларининг оралашишлари сўралур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Барча_маориф_севгучиларга. Downloaded from uzbekai.com.