Байрам қутлуғ бўлсин! Абдулҳамид Чўлпон Бу кун Бухоро халқи, Бухоро йўқсуллари қонли тахту тожларидан қутулғон фаҳш ва инодчи амирнинг зулмидан, унинг беҳисоб жаллодларининг даҳшатидан озод бўлғонлари ҳолда биринчи Қурбон байрамини ўтқаралар. Илгари Қурбон байрамларида мингларча сўюлғон қўйлар билан бирга неча мингларча юрт болалари, озодлик тарафдорлари сўйилур эдилар. Сўюлғон қурбонлик устида қўл очиб фотиҳа қилғон кишилар билан бирга, мамлакатнинг бутун аламзадалари қонли салтанатнинг фаносини тилаб дуо қилур эди. Энди ул кунлар тарихнинг қоронғи майдониға кўмилди. Энди бу кун озод халқ, озодлиқ ва биродарлиқ асосинда янги турмуш қуруб ётадур. Юртнинг бутун ёш кучлари ҳукумат ва давлат ишига, халқнинг саодат ва роҳати, илму маориф ишларига киришиб, кундузни кечага, кечани кундузга улаб хизмат қилиб ётарлар. Бу байрамни ўтказганимиздан кейин инқилобнинг бир йиллик байрами келиб турадур. Инқилоб байрамининг тантаналари кунида иккинчи қурултой йиғилмоқчи бўлиб турадур. Буларнинг ҳар бири ўз бошиға айрим бир байрамдурким, фақат озод ва ободлиқ йўлида фидокорлиқ қила билган халққа хосдир. Асрлардан бери давом этиб келган “кайфа мо яшо” бир идорани оғдарғон ва озодлиқ, истиқлолға эга бўлғон халқ ўшал озодлиқ ва истиқлолини мундан сўнг сақлаш йўлида ҳам мол ва жонини аямаса керак. Байрамларини жаллодсиз, салтанатсиз, қарғашсиз ўтказиш учун ҳар қанча фидокорлиқдан тортинмай турғон йўқсул элнинг озодлиқ ичида кечирмакда бўлғон байрами қутлуғ бўлсун! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Байрам_қутлуг%E2%80%98_бо%E2%80%98lsin%21. Downloaded from uzbekai.com.