Босмачиларға ҳукм Абдулҳамид Чўлпон Туркфронт инқилоб маҳкамасининг махсус камисияси Янги Марғилонда Эргаш Миркалониф ва Ёнғор Раҳмониф қўрбошиларнинг ишларини қараб, ўлим жазосига ҳукм қилди. Мазкур қўрбошилар 21 нчи йилнинг кейинида шўролар ҳукуматига қўшулуб, хизматга олинганлар. Ўзларининг хизматда бўлишларидан фойдаланиб мазкур қўрбошилар Чимён томонида яна мустақил ҳаракат қилиб халқни талай бошлағанлар. Ўз ихтиёрлари билан 22 нчи йил ноябрда халқ устига солиқ солғанлар, зўрлиқ билан мол-мулк ва ерларини олғанлар, бир неча киши ўлдирганлар. Ушбу қўрбошиларнинг 3 та йўлдоши ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Босмачиларг%E2%80%98a_ҳукм. Downloaded from uzbekai.com.