Булоқбоши бўлусида Абдулҳамид Чўлпон (Ўш уязида) Булоқбоши ёшларидан ўртоқ Ҳасан Алихон ўғли, Фарғона музофот фирқа мактабини тугатиб келгандан кейин бўлус “Қўшчи” қўмитасига масъул саркотибликка сайланған эди. Мазкур ўртоғимиз ишга киришгандан бери бўлус “Қўшчи” қўмитасининг ишлари тузалиб, олдинға босиб борадур. Ҳозир “Қўшчи” аъзолари 1000 дан ошқан, батраклар 600 га етган. Ленин терими чоғида мазкур батраклардан 30 киши фирқа қаториға ўткан. Батраклар секцияси ташкил қилиниб, жиддият билан ишга киришди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Булоқбоши_бо%E2%80%98lusida. Downloaded from uzbekai.com.