Эгасиз патталар Абдулҳамид Чўлпон Рўйхат вақтида ери кўп бойлар тарафидан катта хиёнатлар бўлған. Улар ўз ерларини бошқаларнинг отлариға ёздирғанлар. Рўйхатчилар ҳам суруштурмасдан ёзаберганлар. Ғаллани ундирар вақтда ҳалиги одамларнинг ё ўз исми ё отасининг исми тўғри келмаган ва ҳатто бу тугул ўзи йўқ одамларнинг ҳам номлариға солиқ паттаси келиб чиққан. Мундоқ эгасиз патталар бўлус ижроқўмларида кўбдур. Сўнг вақтда мана бу майда пул қаҳатлиғи солиқ йиғиш ишини яна оқсатди. Маҳаллий молия шўъбаси у хусусда тегишлик жойларға мурожаат қилған, буни ўзи айтиб турубдур. Майда пул қаҳатлиғи ҳали ҳам бартараф қилинғани йўқ. Қишлоқ одамлари эмас, шаҳар одамлари ҳам бу тўғрида кўб қийинлиқ кўрмакдалар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эгасиз_патталар. Downloaded from uzbekai.com.