Электриклаштириш Абдулҳамид Чўлпон Ўшда сув кучи билан ишлай турған бир электирик истансияси бор. 500 от қуватини бературған бу истансия мундан 10 йиллар илгари сир ҳаракат бир ширкат тарафидан солдирилған эди. Сувни – Ўш сойидан оладур ва бу кунда ҳам Ўш шаҳрини электрик ёруғи билан ёрутуб турадур. Ҳозир шу истансияни қишлоқ хўжалиғи банкасига узоғроқ муддат билан ижарага бериш хусусида Ўш ижроқўми билан банка вакили орасида гаплашиш бўлаётибдур. Банка 30 йилга деб сўраған, ижроқўм озроқ бўлсун дейдур. Ижроқўмнинг қўйғанининг катта шарти шу истансияни аъзамли даражасида кенгайтмакдур. Ўшдан 12 чақирим нарида бир танги (ушеле) бор. Агарда истансияни шу ерда кўчуруб қурғанда 35 000 от қуватини бературған бир мошинадан фойдаланмоқ мумкундур. У ҳолда биргина Ўш уезини эмас, Фарғонанинг бошқа шаҳарларини ҳам электириклашдирмак мумкин бўладур. Ўш ижроқўмининг қўйған шартларидан бири ҳам шулдир. Гаплашиш тугаб, бир қарорға келсалар, у ҳолда бу иш тўғрисида муфассал маълумот олғумдур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Электриклаштириш. Downloaded from uzbekai.com.