Фарғонада Абдулҳамид Чўлпон ЧИТ ЗАВОДИ Туркистон жумҳуриятининг камиссарлар шўроси томонидан Фарғонага бир камиссия юборилиб, муҳандис ва олимлардан бирикган ул камиссияга; марказдан бурунғи “Шефский” чет фабрикасини кўчуруб ўрунлаштирмоқ учун мувофиқ бир жой топиш вазифаси топширилган эди. Ул камиссия Фарғонанинг бирмунча ерларини карағандан кейин, ниҳоят, Марғилон уези Учқўрғон тепаси Испайрам сойининг бўйини маъқул кўрган. Фабрика сув билан юргизилиб, 2200 таноб ерни эгалласа керакдир. Ишлайтурған ишчиларнинг сони 5-6 минг бўлғусидир. Фабрикани Сим шаҳарига (Искобилифга) қилмоқ эҳтимоли ҳам бор. У вақтда бурун тўралар шаҳари бўлған Сим бир тубжой халқ ишчилари шаҳари бўлуб қоладир. Иморат бино сув ва ҳаво важҳидан бу ер мувофиқроқ деб топилган. Ул вақтда электрик кучи (ўти) 35 чақирим йироқликда бўлган ҳалиги Испайрам сойдан келтирилса керакдир. МАРКАЗ ОЧЛИК КАМИССИЯСИНИНГ ЁРДАМЛАРИ Марказ очлиқ камиссияси номидан марказ камиссиянинг раиси ўртоқ Мирза Ҳомид Хўжаев қуйидаги муассасаларга шу ёрдамларни берган: Фарғона музофот очлиқ камиссиясига 95 минг сўм пул, 1000 олчин газмол, 300 та болалар боши, Хўқанддаги “Мирза Ҳомид Хўжаев” номига очилган 3 инчи интернатга 20 минг сўм, Учқўрғон интернатига 10 минг сўм, Ҳаққулобод интернатига 10 минг сўм. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фарг%E2%80%98onada. Downloaded from uzbekai.com.