Ғафлат обод Абдулҳамид Чўлпон (Ҳангама) Андижон маориф шўъбаси Миробод деган қишлоққа бир мактаб очаётибдир. Бу тўғрида мана шу газетада бир хабар бор. Меним “Ғафлатобод” бир жой бордур-да, у ерга бирар мактаб-пактаб очилатурғандир, деб ўйласангиз ҳам янглишасиз. Маориф шўъбаси ҳозир тинчланиб қолған бир ерга бир мактаб очди, яна бошқа ерларга ҳам очмоқ нияти бор. Локин, бундан Андижон ёшларининг хабари йўқ. Қайси бир авлия, азиз ва муборак бир зот, ўткан замонларда Андижон шаҳарини “Ғафлатобод” деб каромат қилған эканлар. 1911 нчи йилларгача ул зоти бобаракотнинг каромати ҳақ бўлди. 10 нчи йилдан кейин Ғафлатобод қимирлади, Ҳаракатобод бўлушқа ҳаракат қилди, мактаблар, қурслар, тўдалар, ҳайъатлар, алланима балолар очилди. Ёшлар, улоқчи от бўлдилар. Бу ҳол ҳозир йўқ. Ҳозир ҳам 20, 21 нчи йиллардан бери йўқ. Ҳозир икки-уч қалтираб турған мактаб бор. Битта титраб турған қурс бор. Локин, бундай нарсалардан ёшлар сайил пулини чўнтакга уруш, арақ шишаси (Бутилка)ни амал деб билиш, бир-бирларининг оёқларини чалиш кўйидалар. Ёшлар букун “Ғафлатобод”нинг энг ҳурматлик кишилари, муборак авлиёнинг энг мафтун муридлари бўлдилар. Ёшларни эътиқодсиз деб сўкатурған Шамширхон тўраларга нима десам экан? Шамширхон тўрамлар, Дарра махдумлар Андижон ёшлариға жон қурбон қилсалар бўладир. Беш-ўн йилдан бери жуда тарақлаб кетаётқан Андижон халқини этагига ёпишиб, тўқтатиб қолған, бошини айлантириб, миясини суюлтираётқан “Боғайрат тилмиз”лар Андижон ёшлари бўлдилар. Дарвоқе, Андижонни ҳақиқий “Ғафлатобод” қилишда ёшларнинг вазифаси улуғдир. Буни билмаган, кўрмаган нонкўрдир, кардир. Аҳли ҳақиқатнинг дард забони ҳозир шу бўлмоғи керак: -Зиндабод жўҳори Андижон! -Зиндабод Ғафлатобод бежон! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%CA%ББафлат_обод. Downloaded from uzbekai.com.