Газета бетларида Абдулҳамид Чўлпон Андижон уязида деҳқончилиқ солиғи йиғиш ишлари бошқа уязларга қарағанда секин борадур. Бу тўғрида газеталарда: “Андижон ҳаммадан кейин қолубсан, уят эмасми, тезроқ қимирла!” дейдирлар. Дуруст, деҳқончилиқ солиғини йиғиш ишларида Андижон ҳаммадан кейин қолған, бундан ҳеч ким тонмайдур. Фарғона учун энг ярими кечилиб, ярмига қолған бу солиқни вақти-вақтида йиғиб бериш лозим эди. Лекин, ишнинг тагига назар солуб, аҳвол ва шарт-шароитни текширган вақтда узр саналғулек сабаблар бор. Шу тўғрида маҳаллий ижроқўмға мурожаат қилиб қуйидағи маълумотни олдим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Газета_бетларида. Downloaded from uzbekai.com.