Ҳиндистонда очлик Абдулҳамид Чўлпон Бу йил Ҳиндистонда экинлар жуда ёмондир. Ҳар йил вақти-вақтида ёғатурғон ёғмурлар бу йил пастаки бермади. Бухор вилоятлари ва Ҳимолай ён – берларида ва ҳам Панжоб ва шимолий – ғарбий чегара тарафларида кўб оз ёғди. Кўб вилоятларда ҳозир очлиқ бошланди. Ҳиндистоннинг ҳар ерида ғалла ва ем-хашакнинг нархи бирдан кўтарилиб кетди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳиндистонда_очлик. Downloaded from uzbekai.com.