Иш бошланди Абдулҳамид Чўлпон Эски Тошкент ижроқўми сўнг вақтларда чиндан-да ўзбек маориф ва маданият ишларининг мушфиқ отаси бўлуб борадир. Давлат ва мамлакатнинг шу пул бухрони вақтида маориф-маданият ишларимиз ҳукумат таъминотидан чиқиб бораётқани бир замонда, эски шаҳар ижроқўми қўлидан келган ҳар бир йўл билан шу ишларнинг оқсамай боришиға, балкида, юксалишига тиришмоқдадур. Яқинда ижроқўм қошидағи мактабларга ёрдам комиссияси томонидан ижроқўмнинг ўз биносида катта бир кеча ясалиб, мунда манави ташқиқотдан ташқари бир мунча моддий фойда ҳам ҳосил этилди. Бу кечага ижроқўм томонидан бутун моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилганлигидан бу кеча шаҳаримизда сўнг вақтларда ясалған кечаларнинг ҳаммасидан ҳам муваффақиятли чиқди. Туркистон жумҳуриятининг маркази бўлған Тошкентда шу чоққача биргина ўзбек тиётр тўдаси бўлиб, унинг ҳам битта декарациа жиҳоз ва бошқа кўб жиҳатлардан қандай ёмон ҳолда бўлғанлиғи газетамизда неча марталар ёзилған эди. Охирда бу ишга ҳам эски шаҳар ижроқўми жиддий аҳамият берди ва ўзининг яқинда бўлған раёсат мажлисида Ҳамид Сулаймон ўртоқнинг шу туридағи маърузасини тинглағандан сўнг қуйидағи қарорни чиқарди: 1) эски шаҳар давлат туруппасини бир мунча вақтқача қандай йўл билан бўлса-да ижроқўм ҳисобидан таъмин қилиб туришға; 2) труппанинг ўюнларидан тушган тушимни шу муддат ичида фақат ўзининг саҳна кам-кўстлари учун сарф қилдиришға; 3) ҳозирға декарациа, жиҳоз ва бошқа нарсалар учун шошилиш ўлароқ 6 юз минг сўм (олти милиард) пул беришга, маориф шўъбасига, қўлидағи тиётрга кераклик муюмларни бепул тиётр учун берсин деб буюруқ қилишға; 4) Тиётрнинг бурунғи ва сўнгғи бутун аҳволини сақлаш, мадохилларини яхшилаб тежаш ва ҳам туруппани ўзини таъмин қилиш (samoopravadaniye)га қарата олиб бормоқ учун Муҳитдин Усмоний билан Ҳамид Сулаймон ўртоқларни масъул вакил қилиб белгилашга. Бу қарор, бошқа кўб қарорлар каби қоғоз устида қолмасдан, қатъий бир йўл билан юзага чиқиб келмакдадур. Ижроқўм вакилларининг ташаббуси билан ҳозир қишлоқ «Турон» тартибга қўйилмоқда. Унинг саҳнаси учун бир қанча яхши декларациалар ишлатилмакда ва жиҳозлари билан тўлдириш учун ҳаракат қилинмоқдадир. Ижроқўм вакиллари совуб кетмасдан шу йўлда ишлай берсалар, ниҳоят эски Тошкент халқи марказ бўлғудек нафис бир тиётр – томошаган эга бўла олғусидур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Иш_бошланди. Downloaded from uzbekai.com.