Иш вақтида гап Абдулҳамид Чўлпон Тасодифий бир иш билан Анжан молия шўъбасига кирдим, би оз солиқ тўласак керак эди. Солиқни кассага тез топширдим, лекин, пулнинг олинғанлиғи тўғрисида берилатурған санадни жуда чўзуб бердилар. Биргина шу санад учун 1,5-2 соат турдим. Маҳкамада иш иш билан келганлар оз кўрундилар. Демак, иш ҳам кўб эмас эди. Иш усталларининг кўпи бўш кўрунди, ишлагувчи йигитлар ва хонимлар уёқ-буёқда юрдилар. Санад ёзатурған ўртоқ қаршисидағи йигит билан гаплашишдан бўшамади. Молия шўъбасида бекар ўтган умрларидан шикоят қилғанлар кўб бўлдилар. Айниқса, Эски шаҳарнинг нариги чекасидан – йироқдан келганлар кўб қийналадирлар. Кимга текиш бўлса шу “иш ўрнига гап”ни бир оз текшириб қўйсин! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Иш_вақтида_гап. Downloaded from uzbekai.com.