«Истироҳат мустамлакаси» Абдулҳамид Чўлпон Ўш шаҳрида собиқ Ўш ҳокимининг шаҳар чеккасидаги гўзал боғида музофот ижтимоий эҳтиёт идораси (сос. страх) томонидан фирқа ва шўро ишчилари учун бир «истироҳат уйи» (дом отдих) очилған. Истироҳат уйининг жойи, биноси, овқати яхши: тиббий жиҳати ҳам тузук. Аслида 90 кишилик қилиб очилған экан, июль ойи ўрталарида 85 киши бўлған. Булардан тубжой халқ ишчилари 7–8 та, қолғанлари ҳаммаси овруполиқлар. Бу оврўполиқлар орасида кон ишчилари қўпроқ бўлса ҳамяхши эди, лекин умуман ишми халқи жуда оз, кўпчилик: музофот юқори муассасаларининг хизматкорлари ва уларнинг «хонадон»лари. Хотун, бола-чақа, хизматкор кампир ва шундайлар. 15–16 ёшлиқ болалар ҳам кўб. Истироҳатга келганлар учун қироатхона-кутубхона очиш ишига ҳам бирмунча пул чиқарилған бўлса керак, овруполиқлар учун бир жавон китоб бор, бир неча газета келиб турадур. Тубжой халқ учун, дорилиққа бўлсун, битта газета йўқ… Бу – «истироҳат уйи» эмас, тўғриси «истироҳат мустамлакаси»га ўхшайдур. Музофот фирқақўмининг масъул саркотиби Карим ўғли билан музофот ижроқўм раиси Али Хўжа ўғли ўртоқлар шу ҳолларни ўз кўзлари билан кўруб кетдилар. Албатта, шўролар мамлакатида бу хилда ёмон аҳволға йўл қўймаслар, деб ишонамен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБИстироҳат_мустамлакаси%C2%BB. Downloaded from uzbekai.com.