Жуда яхши иш Абдулҳамид Чўлпон Тошканд уязининг ижроқўми уязда бўлған бузуқлиқлар билан курашиш тўғрисида жуда яхши ишга киришди. Порахўрлиқ билан курашиш камисиясига кўб аризалар келадур. Камисия кўб кишиларнинг ишларини давлат прокурорлигига топширған. Бунинг орқасида маҳаллий ижроқўмлар ишга жуда яхши қарай бошлағанлар. Бутун Тошканд уязида бўлуб турған бузуқлиқлар ва улар ҳақида ҳукуматнинг этиб турған чоралари оз бўлса ҳам газета бетларида ёзилиб турадур. Аммо бошқа уязларда ишлар қандайдур, бу тўғрида газеталар ҳеч ёзмайдурлар. Бошқа уязларда шундай ярамас бузуқлиқлар жуда кўб бўлса керак. Бу тўғриларда газетага ёзиб турилса, ўрниға тушуб қолар эди. Тошканд уязи тўғрисида газета жуда яхши рўл ўйнамоқдадур. Бу иш биринчидан ҳукумат олдида турған бўлса, иккинчи томондан ўшал ердаги газета мухбирлари билан фирқа аъзоларининг вазифасидур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жуда_яхши_иш. Downloaded from uzbekai.com.