Кураш Абдулҳамид Чўлпон Бақиргувчи, ўкиргувчи бир товуш Ботирларнинг жон сўраган товшидир. Йиқитгувчи, ағдаргувчи қўзғалиш Яқиндаги зўр курашнинг бошидир. Тентаклардек борар ерин билолмай, Унда-бунда ўзни урган душмандир. Кенг юракда тура олмай, сиғолмай Тошиб кетган йўқсилдаги имондир. Улуғ, қаттиқ ағдаргувчи бир кураш, Yo бор бўлиш, ё йўқ бўлиш: – Йўқ яраш!.. Тошкент. 1921, 8-март — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кураш. Downloaded from uzbekai.com.