Мадрасаларимиз аҳволи Абдулҳамид Чўлпон Андижонда Маҳмуд дастурхончини(нг) мадрасида турғучи бир неча нафар ахмоқ, бузуқ, ёмон муллолар бир яхши пок муллани мадрасада зўрлик қилиб чиқарибдурлар. Бечоранинг гуноҳи бачабозликдан ман’ қилиши экан: Сўнгра бечора тўғри муалло (жаноб инспектўр тўраға) арз қилибтур: Инспектўр тўра мазкур ишни ҳақиқат қилмоққа мадрасага бориб пўлисия билан хужраға кириб китобларни кўруб турулған ҳолда бир тўнга бошчиликда бачаларға солуб ўйналадурған (кокил) топибдурлар. Бул ишда кўп норизо бўлуб жаноб домуллани инспектўрға юборибдурлар! Ана муллоларни аҳволи. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мадрасаларимиз_аҳволи. Downloaded from uzbekai.com.