Маҳкамаларни тубжойлаштириш Абдулҳамид Чўлпон Шўро маҳкамаларининг ишларини тубжой халқ тилида юргизиш масаласи бу ерда ҳам амалий ранг олуб борадур. Музофот инқилобий қўмитасининг буйруғи чиққандан сўнг Андижон шаҳар ва уез инқилобий қўмтасининг биринчи ўктабр мажлисида бу масалага қаралди. Ижроқўм аъзолари музофот марказининг бу қарорини чин кўнгилдан олқишлаб қарши олдилар. Ул қарорни ҳеч бир нари-бери қилмасдан юзага чиқаришқа қарор берилди. Уезнинг олиш маҳкумига дарҳол тегишлик буйруқлар юборилди. Қарорни ҳаммадан бурун инқилоб қўмитаси ўзи юзага чиқарди. Ёзиш-чизиш ишларини билатурған йигитларимиз дарҳол ишга тортилуб, инқилоб қўмитасининг ишлари ўзбекча юрмакга бошлади. Ҳозир унинг ҳамма ишлари дегундек ўзбекча юрадур, русча бўлаги озгина қолди. Шаҳар хўжалиги шўъбаси (комунални отдел) ҳам ёш йигитларимиздан бир нечтасини мағҳкамасига олуб, ўзбекча иш юритишга қадам қўйди. Локин, унинг ишлари хали кўпрак ўрусча юрадур. Яхшироқ ҳаракат қилинғанда, тез фурсатда, унда ҳам ишлар тубжойлашса керак. Энди, навбат, маориф назорати, ер-сув ва молия шўъбаларига етиб қолди. Улар айнуқса, молия шўъбаси қанча қийин бўлса ҳам ишларини тубжойлаштиришка тегиш. Нимага десангиз, шаҳарнинг бутун қон томири, жон томири унинг қўлида бўлуб, ерлик халқнинг бутун иши ҳам келиб тушадур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Маҳкамаларни_тубжойлаштириш. Downloaded from uzbekai.com.