Марказий масъала Абдулҳамид Чўлпон Марказ «хабарлари» (Извести)да ўртоқ Стиклўф сарлавҳа билан бош мақола ёзиб, саноат ва қишлоқ хўжалигини кўтариш масаласининг аҳамиятидан сўз қиладир. Ўртоқ Стиклўф фикрича: «Бу икки масаланинг бир бирига ўзаро жуда зўр алоқаси бор. Агарда қишлоқв хҳжалигининг кўтарилиши саноатимизнинг йўлга қўйилиши ва борған сара кенгайиб бориши учун энг муҳим бир шарт бўлатурған бўлса, саноатни тузукгина йўлга қўймасдан туруб, қишлоқ хўжалигидаги маҳсулот кучининг юксалишидан ҳам гапириб бўлмайди». Бошқа бир таъбир билан айтсак, бу икаласи катта бир асосий масаламизнинг икки шохи, икки томонга айрилиб кетган икки бутоғидан иборатдир. Энди бу энг муҳимнинг қайсиси яна ҳам муҳимрак? деган бир сўроқ келадир. Бу сўроққа ўртоқ Стиклўф: «Биринчи навбатда саноат масаласи турадур», деб жавоб берадур ва шундан сўнг бу жавобнинг сабаблартига кўчуб айтадир: «Дуруст, саноат ҳам, қишлоқ хўжалиги ҳам шўролар хўжалигининг тамойилидир. Лекин саноат меҳнаташлари ҳокимияти (диктатура-пролетариата)нинг асоси бўлиши важҳидан наригидан кўра ортиқроқдир. Шунинг учун унинг тезлик билан йўлга қўйилиши ва борған сари ўсуб бориши асаласи меҳнаткашлар ҳокимиятини маҳкамлаш масаласи ўлароқ қаршимизга чиқадирда, биздан ечилиш (ҳал қилиш)ни кутадир». Дуруст, масаланинг аҳамияти зўр. Бу бизнинг марказий масаламиз. Буни ҳалқ қилмоқ керак деб ҳаммамиз айтамиз. Бу ҳолда орага яна бир масала келиб чиқадур. У да: маблағ масаласи. Саноат мамлакатнинг жон томири. У жуда кенг ва зўр нарса. Унга куч қувват, улгуржи улгуржи маблағ керак. Анашул маблағни қандай оламиз? Саноат учун зарур маблағнинг бир мир санбаи борми? У манба нимадан иборатдир. Бу чоққача ўртоқ Стиклўф айтганидек: «Саноат сақлаш қисман йўлга қўйиш учун кераклик маблағ қишлоқ халқидан деҳқонлардан олинатурған солиқлардан чиқарилур эди, авваллари бу ҳол табиий саналған. Негаким, ўзлик элларга чўзулған урушларда бир даража сақланиб қолған ва ўзини тезроқ ўнглаб олатурған бир бойлигимиз бўлса, у ҳам шу қишлоқ хўжалиги эди. Шунинг учун қишлоқ саноатни тузатиш йўлида шу чоққача қурбон бериб келди. Лекин бу усулни «ҳа» деб чўза бериш, дам юргиза беришмумкин эмас. Энди бошқа манбалар ҳам қараб топиш керак. Бошқа манбалар йўқ бор,бизга, фақат. Шулардан фойдаланишгина керак. У манбалар қайсилар? Ул манбаларнинг бир қисмини ҳукумат муассасалари айниқса, молия идоралари толпишлари керак. Молия идоралари ўз ишларини шундай йўлга қўйсунларким, уларга киратурған киримлардан бир қисми мутлоқ саноатнинг юксалиши учун сарф этилуб «шунинг билан баробар саноат идораларимиз уўлари ҳам шу чоққача бўлуб келган зарар қилиш» йўлидан чиқиб, фойда қилиш ва йўл фойдаларини саноатнинг юксалиши учун ишлатиш йўлга кирсинлар». Бу тўғрисида сўнги умумий русия фирқа қурултойининг чизған чизиқлдари кўрсаткан йўллари бор. Бизга, бизнинг йўл молия идораларимиз ва саноат муассаларимизга, шул чизиқлар ва йўлларни пухталик билан, натижалик равишда амалга қўймоқ вазифасигина тушадир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Марказий_мас%E2%80%99ala. Downloaded from uzbekai.com.