Мастликда Абдулҳамид Чўлпон Май бу кун шишадан тошиб чиқмишдир, Унинг бир томчиси ерга тушмасин. Уни хаёлимиз амал демишдир, Амаллар мажлисдан четга кўчмасин. Майлар шишаларда қўшиқлар айтиб, Бизнинг ийдимизни қутлаб турадир. Майнинг кўпиклари минг қатла қайтиб, Мажлис лаззатини сўзлаб турадир. Майнинг атрофинда эски ўртоқлар, Йиғилиб ўлтириб, суҳбат қилалар, Мажлис шодлигини кўриб «оппоқлар» Ҳурмат юзасидан салом бералар. Майнинг кўпиклари тутқун ўғлини Қайғу чоғларида юпатиб турсин. Мастликда ўрганиб ўнг ва сўлини Ўксик болалари у йўлдан юрсин. Майнинг кўпиклари кўзнинг қораси, Мастлар ўлсалар-да, «эслик» қолғуси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мастликда. Downloaded from uzbekai.com.