Матбуот тўғрисида кенгаш Абдулҳамид Чўлпон 17 нчи июлда музофот фирқа қўмитасининг масъул саркотиби Карим ўғли ва музофот ижроқўм раиси Алихўжа ўғли ўртоқларнинг иштироки билан, Эски шаҳар маориф ва ҳукумат ишчиларининг қўшма мажлислари бўлди. Фирқа қўмитасининг ҳаракати билан чақирилған у мажлисда ўртоқ Карим ўғли матбуотимизнинг бу кунги аҳволи тўғрисида маълумот бериб, матбуотга, айниқса “Фарғона” газетасининг моддий ва маънавий ёрдамига даъват қилди. Умуман қизил матбуот ва айниқса “Фарғона” газетаси тўғрисида бир мунча кенгаш бўлғандан сўнг, биринчи авғустда бошланатурған матбуот ойида жиддий ишлага сўз берилди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Матбуот_то%E2%80%98g%E2%80%98risida_кенгаш. Downloaded from uzbekai.com.