Милисияларга кўмак Абдулҳамид Чўлпон Тошкент уяз милиция идораси милицияларнинг 5 йиллик байрами тўғрисида жиддий ҳозирлиқлар кўрди. Ҳар бир қишлоқда ихтиёрий ионалар тўпланиб турадир. Милицияларнинг 5 йиллик байрами учун Хонобод (Облиқ мавзуъи) раёнидағи деҳқонлар ўн миллиярдға яқин ақча тўплағанлар. Шундан 5 миллиярдини уяз милисия идорасига бериб, қолғанини ўз ерларида байрам ўтказмак учун олиб қолдилар. Қанд зовуди идораси 5 пут шакар бериб, милиция идорасини ремонт ва электрик билан ёритишни ўз бўйниға олған, мой зовуди идораси бундан кейин милицияларга ўз ишчилари баробарида паёк (мой, собун) бериб турмоқчи бўлди. Ҳар районда ишлар яхши бўлуб борадир. Уяз камисияси янги Тошкантда милициялар фойдасиға 26 нчи январда кеча ясади. Ҳар районда милициялар фойдасиға кечалар ясалиб турадир. Уяз милиция байрамини ўтказиш камисияси уязда байрамни ўтказмак ишини 5 га бўлган. Ҳар районда ҳам уяз милиция идорасида бўлур экан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Милисияларга_ко%E2%80%98mak. Downloaded from uzbekai.com.