Муҳим «кичкина»лардан Абдулҳамид Чўлпон Шаҳаримиздаги халқ сўроқхона (судья)ларидан эски шаҳар мусулмонлариға турли чақириқ хатлари тушадир. Ул хатларда мусулмонлар ё гуноҳкор, ё даъвогар ва ё гувоҳ қаторида чақириладирлар. Бунга сўзимиз йўқ. Бу ўз йўлида. Локин мусулмонларға тушкан чақириқ хатлари ўрусча ёзилиб тушадир. Сўнгра ўшал ўрусчани ўқуб ҳам бир нарса тушуниш жуда қийин. Нимага десангиз, ўрусча хатлар ҳам жуда хунук. Мусулмонларға тегишлик чақириқ хатларни мусулмонча ёздириш иложи йўқми экан? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муҳим_%C2%АБкичкина%C2%BBлардан. Downloaded from uzbekai.com.