«Муштум»нинг 25-сони Абдулҳамид Чўлпон Бу сон – унинг 25-нчи сонға битканига бағишланиб 24 бетлик қилиниб, бой мундарижа билан чиқарилған. Бу сонда севгили “Жулқунбой”нинг енгил-енгил равон ҳаживлари бор. Айниқса, истатистика кўп яхши чиққан. Расмлар қисми ҳам бу сафар жиддий аҳамият берилганлигини кўрсатадур. Фақат биргина камчилиги борким, у ҳам бўлса, “Мулла Насриддин”дан олинған нарсаларнинг қайдан олинғанлиги айтилмаганидур. Масалан: шу сондағи “Тошфулот тажанг” расми “Мулла Насриддин”да босилған эди. “Мулла”нинг у сонини очиқ эслай олмасам ҳам кўрганлигим хотирада равшан бор. Мундан бурунги сонларда ҳам шундай нарсалар бўлған эди. Уни – “Муштум”даги бирга ишлашган ўртоқларимнинг ўзлари ҳам яхши биладурлар. Ҳар ҳолда, “Муштум” бизда ҳазилчилик, чандишчилик, тегишқоқлиқнинг биринчи тажрибасидур. Тажрибамизда муваффақият қозондиқ деб даъво қилсақ ҳаққимиз бор. Фақат, камчиликларимиздан ҳам тонмаслигимиз лозим. “Муштум” – мундан сўнг расмларига яна ҳам ортиқроқ аҳамият беришга, уларни Бухоро чопонидек ола-була, бачкана ва ифода (выражение) сиз қилмасдан, содда ва ўқушлиқ қилишқа тиришмаги лозимдур. 25-нчисонини самимий табрик қилар чоғда шу кичкинагина тилакни арз қилмай ўта олмадиқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБМуштум%C2%BBнинг_25-сони. Downloaded from uzbekai.com.