Музофот ижроқўмининг II ялпи мажлиси Абдулҳамид Чўлпон Музофот ижроқўмининг иккинчи ялпи мажлиси 15-мартда чақирған эди. Гарчанд чақирған вакиллар шу кунга етиб келса-да, мажлисда марказдан келган ўртоқларнинг ҳам иштирок этишлари матлуб бўлганидан, улар ўша куни Фарғонадағи фирқа аъзоларининғ умумий мажлисларида бўлғанликларидан белгиланган қун 15-мартда ялпи мажлис очилмай, эртаси – ўн олтинчида эрта билан соат ўнда ўртоқ Алихўжа ўғли томонидан очилди. Бундан сўнг биринчи сўзни Турк Жумҳурияти Халқ Камисарлари Шўросининг раиси ўртоқ Ислом ўғли олиб, ҳозирги вақтда Фарғонаға бериб турган ёрдамлар тўғрисида сўзлаб ўтди. Ислом ўғлининг маърузаси биткандан сўнг, ялпи мажлис ўзининг рўзномасидаги масалаларни кўришка бошлади. Рўзномадаги масалалар шулар эди: 1) музофот ижрокумининг уч ой ичида қилган ишларининг ҳисобини; 2) маҳаллалардан маърузалар; 3) қишлоқ хўжалиғи тўғрисида; 4) молия ва солиқ сиёсатлари тўғрисида; 5) идораларни ерлилаштириш; 6) маориф тўғрисида. Музофот ижроқумининг 3 ойлик қилған ишлари тўғрисида ўртоқ Алихўжа ўтли ўзининг маърузасида босмачилиқни битириш, Фарғона қишлоқ хўжалиғини тиркизиш, молия ишлари, идора ишлари ва маҳаллий саноат-хўжалик ишларини йўлга қўйишда кўрилган чоралар ва кўрилган муваффақиятларни тўкус-тугал айтиб ўтди. Маҳаллардан бўлған маърузаларда уезд ижроқўмларининг раислари юракларида тўлуб қолған ҳамма дард-ҳасрат ва камчиликларини бир-бир баён этиб, бу ялпи мажлисга ўзларининг тилакларини вужудга чиқаришни таклиф этиб ўтдилар. Қишлоқ хўжалиғини ва суғориш ишларини тўғрисида маърузачи ўртоқ Ҳожибой ўғли қишлоқ хўжалиғи ва суғориш ишларини йўлга қўйиш, ерсиз ва ери оз деҳқонларни ер билан таъмин этиш тўғрисида қандай чоралар кўрулаётканини билдирди. Молия ва солиқ сиёсати тўғрисида ҳам ўртоқ Сайид Али ўғли билан ўртоқ Бурнашовлар солиқларнинг қайси хилда тушуб турганлиги, ярим йиллик молия йили ичида тушкан даромад ва қилинган масорифларнинг ҳисобини бошдан-оёқ айтиб бериб ўтдилар. Ҳамма маърузаларнинг ичида энг аҳамият ва диққат билан тингланган маъруза идораларни миллийлаштириш тўғрисидағи маъруза бўлди. Ўртоқ Алихўжа ўғли музофот ерлилаштириш камисиясининг раиси бўлиши сифати билан бу ҳақда қилинган маърузасида камисиянинг камчиликларини айтиб ўтиши билан баробар бу йўлда кўрулиб ва қилиниб турган монеликларни на қийин шароит ичида анчагина муваффақиятлар ҳам кўрилганлигини, уездларнинг бу тўғрида ҳеч иш кўрсата олмағанлиқлари, ҳатто шу вақтга довур музофот камисияси билан бир дафъа ҳам алоқада бўлуб, ўзларининг бору йўқларини билдирмағанлиқларига кўбрақ тўхтаб ўтди. Маъруза тамом бўлгандан сўнг музофот камисияси томонидан ҳозирланған 9 моддалик қарор ўқулуб, бир оғиздан қабул этилди. Мундан сўнг маъруза маориф тўғрисида бўлса-да, билмадик, нима сабаб билан бўлса керак, мажлис маърузани эшитишни ортиқ кўруб ҳозирланған қарорни баъзи бир қўшумчалар билан қабул қилиб қўя қолди. Маориф тўғрисидаги маърузадан сўнг ўртоқ Бурнашов бирлашкан қишлоқ хўжалиқ солиғининг асослари тўғрисида (маъруза) қилмоқчи бўлса-да, вақт жуда кечикиб қолганликдан, кечқурун соат 12 да ялпи мажлиснинг тўртинчи ўлтурушини ёпиб, маърузани эртаси 17-мартдаги сўнгги мажлисда эшитмакка қарор қилиб мажлис ёпилди. 17-мартда эрта билан соат тўққузда сўнгғи мажлис очилиб, ҳалиги маърузадан сўнг расман 16 мартда бошлаб очилған ялпи мажлисни ўртоқ Алихўжа ўғли “ёп(ил)ди” деб эълон қилди. Музофот ижроқўмининг бу иккинчи пленумининг қилинган маърузаларига чиқарған қарорлари газетамизнинг келаси сонларидан бошлаб босилур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Музофот_ижроқо%E2%80%98мининг_II_ялпи_мажлиси. Downloaded from uzbekai.com.