«Насаб қурбонлари» Абдулҳамид Чўлпон 14-октябр “Колизей” биносида Эски шаҳар сиёсий маориф қарамоғида бўлған бухғалтерлар курси фойдасиға ўқиғучилари томонидан соф ўзбеклар турмушидан олинған 4 пардалик “Насаб қурбонлари” (музикалний драма) саҳнага қўйилди. Асар бизнинг хотин-қизларимизнинг оғир турмушини кўрган жабр-зулмларини кўрсатадир. Асарда бўлған камчиликларга тўхталмасдан ўйнағучиларға келсак, Зиннат рўлини ўйнаған Туташ керак ҳаракат ва керак оҳангда ўзбек хотинини кўрсата олмади. Нурмат рўлини ўйнаған ўртоқ ҳам шундан холи эмас. Бизда ҳали кийим ва гримларда кўп камчиликлар кўришга тўғри келадир. Афишада кўрсатилган бўлса ҳам саҳна ораларида музика кўрилмади. Умуман, театр халққа таъсир бера олмади. Асар фожиалик бўлғани ҳолда ўйнашда кулги бўлиб чиқди. Лекин бунинг фақат қурсантлар томониданғина қўйғанлиғини эътиборға олсақ, ортиқ танқид мумкин эмасдир. Халққа яхши кўринган бир нарса бўлса, ул ҳам бир неча ўзбек қизларининг кўрилишидир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБНасаб_қурбонлари%C2%BB. Downloaded from uzbekai.com.