Нима эди, нима бўлди? Абдулҳамид Чўлпон Шаҳар хўжалиғи шўъбаси кўчиб тушкан семун иморатнинг 3 хонаси қироатхона-кутубхонага банд эди. Шўъба тушатурған бўлғач кутубхонанинг эски архивлар ва бошқа қийматбаҳо қўлёзма китоблар турған бир хонасини бўшатдирдилар. “Бу ерга ишхона, канселар бўлади зарур”, – дедилар. Кутубхона ул нарсаларини қироат золиға кўчурди. Ўрун торлиқдан қироат золи энди барҳам еди. Локин бўшатилған хонага на канселар, на ишхона кўчмади. Балки шуъбанинг қоровулини ўрнаштирдилар. Кундузи кутубхонага тушканимда ул хонадан қизиқ-қизиқ товушлар эшитдим. Яхши бўлған, қироатхонаға кераклик бир хонани шўъбалари учун хушчақчақ, ўюн-кулги макони қилиб қўйғанлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нима_эди%2C_нима_бо%E2%80%98ldi%3F. Downloaded from uzbekai.com.