Олданмайлиқ Абдулҳамид Чўлпон Сўнг вақтларда шаҳаримизда қўллариға Маҳкамаи шаръиялардан қоғоз олған янги шаклдаги гадойлар айлана бошладилар. Улар ўзларини Туркия қўшуни хизматидаги курд аскарлари деб танитадирлар. Улар гўё, жаҳон урушида асир тушган эмишлар-да, энди элга қайтмоқ учун бу ерга келганлар эмиш. Ҳозир, йўл харажати учун мусулмонлардан иона сўраб юрадирлар. Мен улардан икки гуруҳга тўғри келдим. Бир гуруҳнинг қўлиға Андижон Маҳкамаи шаръиясидан иккинчи гуруҳнинг қўлиға Конибодом Маҳкамаи шаръиясидан ёрдамға даъват қилиб қоғоз берилган. Бу кишилар – менга нима учундир шубҳалик кўриндилар. Ҳақиқатан тегишлик бир ишга ёрдам қиламиз деб гадойлик каби ёмон одатни бошқа бир шаклга солмайлиқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Олданмайлиқ. Downloaded from uzbekai.com.