Ўзига нисбатан кўп Абдулҳамид Чўлпон Энг илгари Андижон уязига тушкан деҳқончилиқ солиғи, ўзига нисбатан кўпдур. Бу уяз босмачилиқ деган бало чиққандан бери тўқтовсиз уруш майдони, босмачилиқ уяси бўлуб келган. Муни босмачиларға қарши охирғи маърака (компания)ни шул уязддан бошламоқ билан ҳукуматимизни ўзи исбот қилди. Босмачиларға 5 йил муттасил жавлонгоҳ бўлуб келган бу уяз, табиий, ҳамма уяздан ортиқрор таланған, бузулған, хароб қилинған мана шундоқ хароб бир уязга 406500 пуд деҳқончилиқ солиғи тушкан. Андижон уязида 85000 гина рўзгор бор. Ҳолбуки, мандан кўбрак рўзгорга эга бўлған баъзи бир уязларга мундан озроқ тушкан. Мана бу жиҳатни албатта эътиборға олмоқ керак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/О%E2%80%98ziga_нисбатан_ко%E2%80%98p. Downloaded from uzbekai.com.