Қамалған деҳқонларни бўшатиш Абдулҳамид Чўлпон Ўзбекистон марказ ижроқўмининг 3 нчи ялпи мажлиси Андижон шаҳрида очилиб, шунинг орқасида Фарғона деҳқонлари билан жонли алоқа қилинған бўлди. Шу алоқага бир мисол ҳам шудурким, марказ ижроқўм томонижан таъйин бўлған алоҳида комиссия шу кунларда Андижон овақтасини текшириб кўруб чиқди. Ўша текшириш натижасида ишчи-деҳқонлардан 17 кишини қамоқдан чиқаришқа марказ ижроқўм томонидан қарор берилди ва ижроси тегишли идораларга топширилди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қамалг%E2%80%98an_деҳқонларни_бо%E2%80%98shatish. Downloaded from uzbekai.com.