Қайси жинни? Абдулҳамид Чўлпон Андижон ила Ўш шаҳарлари орасида Хўжаободда бир одам жинни бўлуб, бозорларда халқга баланд овоз ила қичқируб юрубдирки: “Эй биродарлар! Кимки ўғлини ва ё қизини ўқутмаса ул одам худои таолонинг катта бир неъматидан маҳрумдир…” Аммо кўб ерларда катта катта маҳалла оқсоқоллари халқга: “Биродарлар! Кимки ўғлини ва ё қизини усули жадида мактабида ўқутса тўйига ҳам жанозасига ҳам бормасмиз” дейдилар. Ўқувчилар! Ўйлаб қарангиз! Булардан қайси жинни? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қайси_жинни%3F. Downloaded from uzbekai.com.