Қофқозияга кетган Фарғона ҳайъатидан Абдулҳамид Чўлпон Эл қурултойи ила шаҳар идоралари сайлови яқин, балки, шаҳар идоралари сайлови бўлуб ётадур. Бахтимиз, тақдиримиз, ёзиш-ёзмишимиз, қартага қўюладур. Боютуб, дунёда тинч ва ҳар яшайиш учун асослар қурармиз, ёютулуб дунёда яна илгаригидай сиқилуб, эзилишга маҳкум бўлурмиз. Мундай бир замонда сўнгғисидан қутулуш учун ҳар тарафда тарқалган “турк”ларнинг, “Турон” болаларининг бирлашишлари лозим. Шунинг учун Қофқозда биздан, Туркистонда Қофқоздан, Вўлға бўйидан бизда, биздан Вўлға бўйинда ҳайъатлар, вакиллар бўлушга керак. Бошқа тарафларда келарга ҳозир вақт номуносибдур. Бизлар “Фарғона ҳайъати” (балки Туркистон” бу хатни поезднинг лип-лип қимиллашини, тоқ-тоқ тақиллаши орасида ёзамиз. Бизки Қофқозга кетамиз. Ул ердаги турк қариндошларга, Туркистон туркининг иссиқ саломини олуб борамиз, ўз аҳволимизни уларга баён қилуб, ёрдамчи ёшлардан, ишланган кишилардан чақирамиз, уларнинг тилакларини текшируб билуб, ўз ватандошларимизга баён қилурмиз, ҳар бўлса ҳам бирлашдирамиз, мақсад – бирлашишлик, турклик! Ватандошлар! Вакилларингизга муваффақият тилангизлар, моддий ва маънавий ёрдам беринглар! Хайр биродарлар, биз кетдик. Хайрлик сафар! Ҳайъат аъзолариндан: — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қофқозияга_кетган_Фарг%E2%80%98ona_ҳай%E2%80%99atidan. Downloaded from uzbekai.com.