Қўқон шаҳар шўросига кимлар сайланди Абдулҳамид Чўлпон Қўқон шаҳар шўросига кўброқ фирқа аъзолари сайландилар. Бу кунга довур касаба иттифоқлари тарафидан қуйидағича вакиллар сайланди: Темир йўл ишчиларидан: 20 та фирқа аъзоси, 6 та фирқасиз – 26 вакил. Шўро ишчиларидан: 6 та фирқа аъзоси, 3 та фирқасиз – 9 вакил. Тиббий ишлар хизматчиларидан: 3 та фирқа аъзоси, 2 та фирқасиз – 5 вакил. Нотавон (инвалид)лардан: 2 т фирқа аъзоси. Ҳукумат тегирмони ишчиларидан: 1 та фирқа аъзоси. Маориф ишчиларидан: 3 та фирқа аъзоси. Ҳамма сайланган 46 вакилдан 35 таси фирқа аъзоларидир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қо%E2%80%98qon_шаҳар_шо%E2%80%98rosiga_кимлар_сайланди. Downloaded from uzbekai.com.