Қўзғалиш Абдулҳамид Чўлпон Эй сен – мени ҳақир кўрган, тубан деган афанди! Эй устимда бир умрга хўжа бўлмоқ истаган! Эй бўйнимга кишан солиб, ҳалокатга судраган! Кўзларингни заҳарлатиб ўйнатмагил, бас энди! Кишанларинг занг босгандир, сергак бўлким, узилур. Томиримда қўзғалишнинг ваҳший қони гупирди, Эски фикр, анъаналар энди буткул узилди, Yo битарман, ёки сенинг салтанатинг бузилур! Эй сен – мени қул ўрнида ишлатгувчи афанди! Титра, қўрқким, боғлиқ қулинг бош кўтарган куч энди!.. Тошкент. 1922, 15 июль — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қо%E2%80%98zg%E2%80%98alish. Downloaded from uzbekai.com.