Рўйхат чатоқлиқлари Абдулҳамид Чўлпон Рўйхат вақтларида ҳам жуда кўб бепарволиқлар бўлуб, шуларнинг чатоқ натижалари тўплаш чоғида кўрулди. Рўйхатчиларнинг кўпи ўша рўйхат қилинатурған райўнларнинг ерлик халқларидан бўлса, табиий албатта енгил бўлур ва букунги чатоқлиқларға йўл қолмас эди. Лекин, иш тамом мунинг тескарисича бўлған. Рўйхатчилар орасида тажрибасиз тил билмас йигитлар кўб бўлғанлар: ораларида чала хат ёзатурғанлари ҳам бўлған. Масалан: рўйхатчилар томонидан русча 4 деб ёзилған рақамларни молия шўъбасида 7 деб ўқуғанлар. 4 билан 7 орасида 3 пуд фарқ бор. Деҳқон учун бу 3 пуд ҳам оз эмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ро%E2%80%98yxat_чатоқлиқлари. Downloaded from uzbekai.com.