Сабаблар кўб Абдулҳамид Чўлпон Булардан бошқа ҳам яна ҳар хил сабаблар кўб, айниқса, пул қурси масъаласи билан самовий офат масъаласини муҳим сабаблар қаториға киргизмак керак. Қурс чатоқлиғи орқасида бир пуд ўрнига бир ярим-икки пуд тўлаганлар ҳам кўб бўлди. Бизнинг содда қишлоқиларимиз қурснинг асли, таги-тугини билмасдан солиқ тўлаш вақтида ҳам кўб зарар кўрдилар. Сўнгра: Андижон уязида самовий офат кўб бўлди. Пахтанинг унуми оз. Шолининг ҳосили кўб ерларда сира бўлмади. Экинларни “гармсел” деган шамол уруб, бутун-бутун маҳв қилди. Бу тўғрида вақти билан газеталарда ҳам кўб ёзилди. Самовий офатга йўлуққанлар озод қилиндилар. Шу муносабат билан уларнинг аризаларини кўрмак учун махсус камисиялар тузулди. Лекин, аризаларнинг кўблиги сабаблик камисиялар ишларини тезроқ тугата олмадилар. Мана бу иш ҳам солиқ тўпланишдағи тўсуқлардан бири бўлди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сабаблар_ко%E2%80%98b. Downloaded from uzbekai.com.