Соғлиқни сақлаш ишлари Абдулҳамид Чўлпон Ижроқўмнинг сўнг мажлисларидан бирида соғлиқни сақлаш шўъбасининг маърузаси эшитилди. Шаҳарда: соғлиқни сақлаш ишлари бу йил бурунғиға қарағанда жуда тубан бўлса ҳам қишлоқ ва овулларға қарағанда дуруст экан. Бир мунча камчиликлари билан бирга бир касалхона, 2 муолажахона (амбулатория), 2 дорухонаси бор. Дўқтурлар ҳам йўқ эмас, бор. Кўз оғриғи, қулоқ-томоқ касаллари учун уста дўқтурлар бўлса ҳам, бошқа касалларники бор. Биттагина бўлса-да хотун дўқтур ҳам бор ва ҳоказо. Энди “қайчи”нинг нариги тарафига келайлик; районларнинг аҳволи жуда ёмон. Баъзи бир районларда касалхона бор (Жалолобод), баъзиларида муолажа хона бор. Баъзиларида ҳеч нарса йўқ. Касалхона, муолажахона, дўқтур, фелдер каби нарсаларни эшитмаган икки бечора район бор: Избоскент, Ҳаққулобод; булар шаҳардан аллақанча узоқ, темир йўл йўқ. Сўнг йилларда ҳар хил касаллар ҳам кўбгина. Ижроқўм шу ҳолларни кўзда тутуб соғлиқни сақлаш шўъбасиға қаттиғ буйруқ бердиким, Жалолобод районидаги 3 шифохонадан биттасини Избоскент ва биттасини Ҳаққулобод районига кўчириш чорасига киришсун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сог%E2%80%98liqni_сақлаш_ишлари. Downloaded from uzbekai.com.