Суғориш ишлари Абдулҳамид Чўлпон Ҳукуматнинг ортиқ даражада аҳамият берган бир нарсаси – суғориш ишлари. Муни ҳамма билади десак хато бўлмас. Туркистон жумҳуриятининг бюджетидаги улгуржи рақамларнинг олдини ҳам шу суғориш рақамлари бўлса керак. Газеталарда, суғориш ишлар ишлари учун чиқарилган маблағлар жуда улгуржи учрайдур. Локин, ул маблағлапрнинг сарф этилишида қинғирлиқ демайик, нобажолик, исроф, ортиқча сарфлар кўб бўлғанлигини кўрсатиб кетмак лозим. Бу масаланинг жуда қичиқ жойи. Шу хусусда бизнинг уезда бўлған бир ишни ёзуб ўтмакчи бўламан: Андижон атрофининг сув идораси, яқинда шаҳар ва уездаги ҳамма ориғ оқсоқолларининг рўйҳатини кўруб чиқмоқ учун ижроқўмға топшурған. У рўйхат ижроқўмнинг мажлисида қаралуб чиқди. Аллақанча гап-сўз бўлди, хўб текширилди. Натижада: шаҳар ва атрофига тайинланган оқсоқолларнинг адад эътибори билан кўб бўлғанлиқлари онглашилди. Масалан: Сой ориғиға бир эмас, 2-3 оқсоқол тайинланганким, бунинг сув бўлиш ишида кўб зарари ва ўнгғайсизлиғи кўрулса мумкин. Бундан ташқари ҳалиги оқсоқолларнинг кўби маҳаллий ижроқўмнинг фикр ва хоҳиши олинмасдан туруб, қўйилған. Ижроқўм шу ҳолларни эътиборға олуб туруб қарор бердиким, мазкур оқсоқолларнинг ижроқўм билан қамту тайин қилинишлари тўғрисида музофот ижроқўмиға мурожаат қилинсун. Ижроқўмнинг қарори жуда тўғри. Фақат, масалани умумийроқ қилиб ҳал этиши учун тегишлик идораларнинг ҳаракати лозим. Суғориш ишлари – Туркистон деҳқончилиғининг жони, асоси. Шу жонни айлантириб турган олат (аппарат)ни тубжой халқға яқинлаштирмоқ керак. Ҳам: яқинлашдириш гапда эмас, ишда, амалда бўлуши лозим. Билмадиккиим, бу тўғрида марказимиз нималапр қилған ва нималар тушунган бўлса? Маҳалларни танимаслиқ Юқорида суғориш ишларидаги чатоқлиқлардан ёздим. У ишнинг ҳам тагида бир ҳол бордурким, у-да – баъзи бир марказий идораларнинг маҳаллар билан ҳисоблашмаслиқлари ва маҳалларга “бу ҳам одамми?” дегандай қилиб қараб, марказнинг маҳаллардан тўпланғанини, маҳал учун яшағонини билмаганликларидур. Андижон ижроқўмида шу тўғрида ҳам бир масала кўрулди. Ya’ни: музофот ва марказнинг кўб иқтисод идораларидан иш учун келган вакиллар, ишлари тўғрисида мағҳаллий ижроқўмга хабар бермасдан маҳалдаги қиладурған ишлари тўғрисида маҳалнинг ҳоким идорасини хабардор қилмасдан тўппа-тўғри тегишлик идоралапр билан гаплашиб кетаберар эканлар. Бу ҳолнинг тўғри эмаслигини кўзда тутуб ва ҳам маҳаллий ҳукуматни ўз қўл остидағи ҳамма идораларга яқинлаштириб, боғламоқ мақсади билан ижроқўм, шул хусусда чора кўрулушини сўраб музофотга мурожаат қилди. Музофот, маҳалларнинг бу ҳақлиқ талабитга дарҳол “ҳўб” деса керак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Суг%E2%80%98orish_ишлари. Downloaded from uzbekai.com.