«Талабалар ўюни» Абдулҳамид Чўлпон (ўзича) 2-июнда шанба куни давлат театри биносида Озарбайжон давлат театри техникуми талабаларининг биринчи ўюнларини кўриш шарафига эришдик. Келгусида саҳнамизни гуллатмак учун бу кун тубли бир билим юртиға кириб ўқуб ётқан азаматларимиз икки йилгина бир таҳсилдан сўнг саҳнада биринчи тажрибаларини кўрсаталар. Шу учун бу ўюнни биз жуда қувониб, яйраб томоша қилдиқ. Асар ва унинг ўйналиши тўғрисида ўз фикримни айтиб ўтмакчи бўлғанимда азамат йигитларимизнинг ҳали ҳам икки ёшлиқ талабагина эканликлари ҳамма вақт кўз олдимда турди ва шу назар билан қараб туруб бу мулоҳазани ёздим. Асар рус адибларидан бириники дейилган. Чинакам у рус талабалик турмушини кўрсатади. Инқилобдан бурунғи талабаларнинг ўқушдан кўра кўпрак қизлар билан ўйнашиш ва бой бўлиш учун чалишқанларини, бу асар бизларга – бу куннинг одамлариға билинтириб қўяди. Бу жиҳати яхши, лекин актурни ўсдириш катта бир масалани очиб бериш каби фазилатлари бўлмасдан енгил ва бачкана бир кулги бўлғанлиғидан унинг саҳнада кўрилишини катта бир воқеа деб бўлмайди. Рус ва ажнабий турмушдан олинған асарлар орасида жуда яхши асарлар бўлғани ҳолда бу асарнинг танланиши кўбда мақталиб бўлмайтурған хизмат. Хайр бу жиҳатини ҳам ҳалиги тажриба деган нуқтаси ёпиб кетади дейлик… Асар «лашдирилган» яъни Озарбайжон кебатасига киргизилган. Бу бизнингча ярамайди. Ҳар қандай бу асарнинг асл руҳи нуқталарини топиб ўшаларни бошқа бир элнинг руҳ нуқталариға тўғрилаб ўйнаш яхши. Дунёнинг энг юксак театри бўлған рус театрида ажнабий асарларга шундай йўл билан яқинлашадилар. Асл руҳ, асл жавҳар бояғидай қолдирилиб ёлғиз “устубош” кийгизилса ва “Турсинбой, Эшмат” каби номлар қўюлса ундан кўб ҳам яхши натижа чиқмайди. Бу асарда ҳам исмлар “Рамзий, Иляс, Shavkatzoda” бўлған. Лекин башара (бет) бояғича қолаберган. Мунинг устига озарбайжончадан ўзбекчага табдили 50 парасан кам бўлған, яъни 50 парасан ўзгартирилмай қолған. Шу учун бу кунги томошада икки шеванинг баравар пойгалашганини кўрдик. Бу жуда қизиқ бўлар экан… Умуд қиламизким, келгусида бу жиҳати тузалар. Мунда қизиқ бир нарса бор. Асарнинг “лашдирилгани” бундан тўғри бўлмаса-да, шу сафар у ўйин учун кўб ҳаётли чиқди. Бу “лашдириш”дан талабаларимиз (қайтариб айтаман: талабаларимиз!) бундайлар агар озарбайжонлаштириш бўлмаса ўюн бир неча парасан муваффақиятсиз чиқар эди. Чунки талабаларимизнинг савия ва таҳсил даражалари бир эмас. Сўнгра мактабда бизнинг талабалар ҳали пирактик (тажриба) йўлиға ўтмаганлар. Шу ҳоллар асарнинг муваффақиятини шубҳада қолдирар эди. Айниқса, қизлар, улар Озарбайжон ва, умуман, Шарқнинг уялчан, тортинчоқ ва адабли қизларини кўб яхши ўйнадилар. Унинг ўрниға шўх, дадил ва эркин Оврупо қизи башаралари берилсайди. Албатта, бир йилгина мактаб кўрган қизларимиз қисталаб қолардилар. Мен айрим актўрларнинг ўюнлариға тўқталмайман. Негаким, талабаларни чуқур текшириб бўлмайди. Бир неча оғир гап билан айтиб кетилмакчи бўлинғанда шунигина демак лозимдирким, ҳамма ўйнағучилар астойдил берилиб ўйнайдилар. Айниқса, яхши қизларимиз биринчи мартаба саҳна кўрганлари ҳолда анча эркинлик кўрсатдилар. Бурун саҳна кўрмаган йигитларимиз келгуси учун умуд бердилар. Бурун саҳнага чиқиб келганлари мактаб кўрганларини кўрсатдилар. Бурундан билиб ва таниб келганимиз Сайфи қори шундай бир рўлда чиқдиким, уни танқид қилишға маҳал қолмади. Ya’ни бир эркак суфати билан кўрсатган камчиликларини хотинлиғи ёпади ва бир хотин суфати билан қилған хатоларини эркаклиги ёпади. Лекин унинг эски саҳна одами экани билиб туради. Қадимғи Карим ўз рўлида бўлмағани учун бўлса керак, ўзини ортиқча сездирмади. Умуман, ўюн текис ўтди. Сўзлар “атала тил” билан бўлса-да очиқ ва англайишли қилиб айтилди. Сўз охирида бу азамат талабаларимиз ва айниқса журъатли умудли қизларимизни яна бир қур олқишлаб ўтамиз. Ўзбекистон маориф халқ комиссарлиги бу талабаларга ҳам яхши қунт қилиб қараб уларнинг тилакларига жавоб бериш лозим. Умудли талабаларимизнинг биринчи ўюнлари шуни талаб қилади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБТалабалар_о%E2%80%98yuni%C2%BB. Downloaded from uzbekai.com.