«Тақсир-хўжайин» сўзи йўқолмоқда Абдулҳамид Чўлпон Истибдод эгаси “Николай” тўраларидан ўзбекларга мерос қолған “тақсир-хўжайин” сўзлари бизнинг Ҳаққулобод районида йўқолмоқда. Атроф ижроқўмининг олдига ишлари тушуб келган меҳнаткашлар: Тақсир, бизнинг ҳолимиз мундоқ; хўжайин фалони мундоқ зўрлиқ қилди… деб, ўзларининг юракларидаги арзларини қўрқуб, қалтираб айтган вақтларида райижроқўм: “Тақсир билан хўжайин деб, гапирманглар! Қўрқмасдан, қалтирамасдан сўзларингни айта беринглар! деб, арзини ишлатмасдан бурун ташвиқот юргузмоқда. Ва ҳам бўлус ижроқўм, қишлоқ ижроқўмлари орқали халққа “тақсир-хўжайин” сўзларининг орадан кўтарилиши учун ташвиқотлар қилмоқда. Мана шунинг учун бу хилда чор ҳукуматнинг вақтида давр суруб, ўзбеклар орасида одат бўлуб келган “тақсир-хўжайин” сўзлари ўз маҳаллий ҳукуматларимиз тарафидан мана шу хилда қилиб йўқотилса шоён тақдир бўлур экан! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/%C2%АБТақсир-хо%E2%80%98jayin%C2%BB_со%E2%80%98zi_ё%E2%80%98qolmoqda. Downloaded from uzbekai.com.