Тинчлиқ Абдулҳамид Чўлпон Шаҳар 3-4 ойдан бери тинч, милтиқ товуши эшитилмайдур. “Қоч-қоч!”, “босди-босди!”лар ҳам кўринмас бўлди. Ўш, Жалолобод, Избоскент йўллари қатов кеча демак, кундуз демай от-арава юруб турадур. Панжшанба куни бозорға кирсангиз бозор маҳшар шаклини оладур. Милтиқларнинг дангғиллаған товушларини ҳар кун, ҳар кеча ва балки ҳар соат эшитиб ўрганган қулоқлар; деворлари қалин. Ғалвасиз. Жимжит бир уйнинг ичига киргандай бир оз гангиратуб ҳам олған бўлсалар керак! Кулоқлар милтиқ товушиға хумор бўлуб қолғанлар, эмиш… Лекин ҳеч ким. Ҳеч бир жон у кунлапрга қайтишни истамайдур. Бугунги тинчлиқни кутуб олғунча халқнинг юраги доғ-ҳасратга тўлған эди. Ҳали ҳам 5 йил муттасил уруш майдонида ўлтурған халқнинг бардошиға балли денг! Янги сайловлар Мана шундай тинчлиқ ичида янги сайловлар учун ҳаракат бошланди. Энг аввал уез ва шаҳар фирқа қўмитаси томонидан уез сайловларини ўтказиш учун битр камисия тузулди. Бу камисиянинг хайъати ушбу ўртоқлардан иборатдур: Ғози ўғли (Угоррефқўмдан), Ҳакимхўжа Саъдуллахўжа ўғли (Прафбюродан), Бухоритдиноф (Угоркўмдан). Мирза ўғли (қўшчилар союзидан), Неўниолоф(ҳарбий ташкилотлардан). 29 ўктабрда бу камисиянинг биринчи мажлиси бўлиб, у мажлисга музофот сайлов комисиясининг раиси Алихўжа ўғли билан марказ сайлов камисияси аъзоларидан Ёрмуҳаммад ўғли ўртоқлар оралашдилар. Бу мажлисда шаҳар сайловларини ўтказмак учун ҳарбий ташкилотлар, эски шаҳар фирқа ячейкаси, касаба иттифоқлари, ёшлар ташкилоти ва хотунлар шуъбаси вакилларидан иборат айрим бир камисия тузулди. Уезнинг 6 маҳкуми (раюни)га 6 шаҳар атрофига бир, барчаси 7 кишидан иборат вакиллар тайинланди. Бу вакиллар ҳар маҳкумнинг қишлоқ, овул ва бўлус сайловларини ўтказиш ишига вакил қилиндилар. Раюн қурултойларини ўтказмак учун булардан бошқа яна 6 киши тайинланди. Бу кейингиларнинг ҳаммаси дугундек, шаҳар ва уез доирасида ишлаб келган масъул ишчилардур. Ҳозирда ҳар ики камисия ўзига керакли кишиларни тўплаб олуб, жиддият билан, енг шимариб ишга киришди. Биринчи нўябрдан тортуб сайловнинг ташвиқий ишлари бошланғусидир. Буткул тинчланиш йўлида Қолған-қутқан қўрбошларнинг қўшулуши давом этадур. 29 нўябрда кечаси машҳур Аҳмад полвон Асакага кириб, ярашди. Ўзига қарашлиқ йигит ва маҳрамлари ҳам ўзи билан бирга кирди. 30 нчи ўктабрда яна Асакага Аҳмад полвонға қарашлиқ қўрбошилардан “Саксан” қўрбоши кириб, ярашди. Андижоннинг ёнида Хирабек деган ерга мундан 5-10 кун бурун машҳур Юнус қўрбоши кириб ярашқан эди. Шунинг билан Андижон уези тамом тинчланган десак бўладур. Ўктабр байрами яқинлашуб сайлов кунлари келган вақтда Фарғона қўрбошиларининг кириши юрт-элга жуда таъсир қилди. Юртнинг тинчланишига ҳар ким ортиғи билан ишонуб қолди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тинчлиқ. Downloaded from uzbekai.com.