Тўфон Абдулҳамид Чўлпон (Анатўли қишлоқисининг музаффар ўрдуларига) Эй Инўну, эй Сиқаря, эй истиқлол эрлари, Миллий мисақ олинганча тўхтамасдан илгари! Биламизким, жаннат каби тупроғингиз ёвларнинг Гўдакларни ястагучи оёқлари остида. Биламизким, товушингиз ҳақсиз чиққан довларнинг, Инсофсизча шовқинларнинг, ҳурушларнинг пастида. Биламизким, „маданият“ бешигида ўтирган Жаллодларнинг бутун таъма ва ҳирслари сизларда. Биламизким, „озодлик“ деб шовқин қилган, бақирган Бўриларнинг оч кўзлари олтин тўла ерларда. Биламизким, улар сизни яшамоққа қўймайлар, Биламизким, қонингизни томчи-томчи ичалар, Биламизким, улар сира ювош халқни севмайлар, Биламизким, тупроқ учун инсонликдан кечалар. Биламизким, сиз йўқсиллар сўнг чоғда Шундай ёмон душманларнинг қўлида Мангу асир, мангу тутқун бўлишни Истамасдан қўлга яроғ олдингиз. Биламизким, қатор-қатор қишлоқлар, Сийнасига нон тўлдирган тупроқлар Ўт ичинда, шунинг учун ўлишни Ортиқ кўруб, жонни ўтга солдингиз. Жонни қонга, ўққа, ўтга солдингиз, Фақат бу кун тотли бир ўч олдингиз, Яна бир қур тарихларда қолдингиз! Эй истиқлол, эй Сиқаря, эй Инўну эрлари, Юр, мазлумлар тўфонининг ўч олгувчи селлари!.. 1922-йил (Анатўли қишлоқисининг музаффар ўрдуларига) Эй Инўну, эй Сиқаря, эй истиқлол эрлари, Миллий мисақ олинганча тўхтамасдан илгари! Биламизким, жаннат каби тупроғингиз ёвларнинг Гўдакларни ястагучи оёқлари остида. Биламизким, товушингиз ҳақсиз чиққан довларнинг, Инсофсизча шовқинларнинг, ҳурушларнинг пастида. Биламизким, „маданият“ бешигида ўтирган Жаллодларнинг бутун таъма ва ҳирслари сизларда. Биламизким, „озодлик“ деб шовқин қилган, бақирган Бўриларнинг оч кўзлари олтин тўла ерларда. Биламизким, улар сизни яшамоққа қўймайлар, Биламизким, қонингизни томчи-томчи ичалар, Биламизким, улар сира ювош халқни севмайлар, Биламизким, тупроқ учун инсонликдан кечалар. Биламизким, сиз йўқсиллар сўнг чоғда Шундай ёмон душманларнинг қўлида Мангу асир, мангу тутқун бўлишни Истамасдан қўлга яроғ олдингиз. Биламизким, қатор-қатор қишлоқлар, Сийнасига нон тўлдирган тупроқлар Ўт ичинда, шунинг учун ўлишни Ортиқ кўруб, жонни ўтга солдингиз. Жонни қонга, ўққа, ўтга солдингиз, Фақат бу кун тотли бир ўч олдингиз, Яна бир қур тарихларда қолдингиз! Эй истиқлол, эй Сиқаря, эй Инўну эрлари, Юр, мазлумлар тўфонининг ўч олгувчи селлари!.. 1922-йил — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/То%CA%ББфон. Downloaded from uzbekai.com.