Туркистонда тартибли мактаблар Абдулҳамид Чўлпон Сўнгғи вақтларда Туркистон атрофинда тартибли мактабларга эҳтиёж бик нақ сезила ва яхши онглашила бошлади. Бир шаҳарлардагина тугал, овуллар (қишлоқлар) била бунинг керагин била бошладилар. Фарғона вилоятинда овуллар шаҳарлардан олға кетдилар деярга-да ёрий. Масалан, Андижоннинг ўзинда кўнгил тутарарлиқ бир мактаб бўлмағани ҳолда уязинда бўлған Жалолободда Тожризо Бадалий афанди тарафиндан 3 шўъбали зўр бир мактаб таъсис этилди. Мактаб ҳар жиҳатдан ҳифзи сиҳатга мувофиқ; зўр ва ёқти. Намангондан бир муаллим олинуб янги усулға солинди. Шулуқ уязда Избоскандда Жўрабой афанди тарафиндан яна бир мактаб очилди ва Хўқанддан муаллим кетирилуб 50-60 бола тартиб билан ўқитула бошлади. Мактаб ҳифзи сиҳатга (гигиена – I.М.) шул қадар мувофиқ, кенг ва тамиздирки, бундай мактаб Андижон, Ўш ва Марғилон шаҳарларинда-да йўқдир. Хўқандда Камол Қози тарафиндан солинған мактабгина бунга муқобала этса эта олур. Хўжанд уязи Ҳистивоздада бир мактаб очилди. Мадрасаи Олияда ўқуған Муҳаммаджон афанди муаллимлик эта. (Бу киши “Садои Туркистон” ёзувчилариндан – муаллиф.) Муна шулардан очиқ кўринадирки бу кун Туркистон овулларинда мактабка эҳтиёж шаҳарларга қарағанда яхшироқ онглашилуб борадир. Шаҳар кўбрак мавдо ортиндан бора. Аммо овул халқи ҳақиқий илм ва ҳунар излий. Масалан, атрофиндағи овуллардан алланеқадарси (аллақанчаси – I.М.) тартибли мактабли бўлуб турғанда Андижонда тилга олурлиқ ёлғиз икки мактаб бор: 1) си Зиёиддин афанди мактаби, 2) Тошкандлик Ҳасан қори мактаби. Бошқалари ҳануз қаноат қилинурлиқ бир ҳолга кела олмайлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Туркистонда_тартибли_мактаблар. Downloaded from uzbekai.com.