Туркия – Русия муоҳадаси Абдулҳамид Чўлпон Туркия – Онатўли ҳукумати билан Русия шўролар ҳукумати орасида ўтган март ойининг тугалланишида сиёсий бир муоҳада ясалғонлиғи вақтида ёзилиб ўтган эди. Ҳозир Қримда чиқатурғон “Янги дунё” газетасидан мазкур муоҳаданоманинг моддаларини кўчирамиз: 1-Ушбу муоҳада бўйинча, икки томондан бирига тегишли бўлғон бирор муоҳадани иккала тарафнинг бириси тасдиқ қилмаса, қолғон бири ҳам тасдиқ этмон. 2-Туркиянинг тупроғи, Туркия миллат мажлисининг 1920-йилда қабул қилғон Миллий Мисоқ аҳдномаси бўйича таъйин қилинадир. 3-Нахачиван вилояти Озарбайжон жумҳуриятининг қўли остида ўз бошлиқ ва имтиёзлиқ ўлка саналур. 4-Ордаҳон, Ортавин ва Қовус вилоятлари туркларники бўлур. 5-Шарқ миллатлари ўз истак ва орзулариға мувофиқ қандоғ ҳукумат ва идора усулини қабул этсалар, шуни ҳар икки тараф қабул этар. 6-Истанбул – Туркиянинг пойтахти деб топилур. 7-Бўғозлардан тижорат кемаларининг сарбаст (эркин) ўтуб юрушларини таъмин қилмоқ учун қора тенгиз ва бўғозларға тегишли бўлғон низомномалар, Қора тенгиз бўйларида бўлғон ҳукуматларнинг вакиллари томонидан белгиланур. 8-Русия билан Туркия орасида бўлғон эски аҳдномалар ва Туркиянинг Русиядан олғон қарзлари йўқ қилинур. 9 – Иккала тарафнинг ҳар бири иккинчиси тарафидан ёки унга қарашлиқ гуруҳлар тарафидан ҳукуматни қўлламоқ ҳаракатига ёки унга қарши курашмак истаган фирқаларға йўл бермас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Туркия_%E2%80%93_Русия_муоҳадаси. Downloaded from uzbekai.com.