Уламо бош кўтарадир Абдулҳамид Чўлпон Самарқандда чиқатурған “Зарафшон” йўлдошимизда Бектош ўртоқ “Улармолар кимлар?” сарлавҳалик бир мақола ёзиб, уламони бундай таъриф қиладир: “Умаман уламо сўзини айтганда иш бузар мунофиқлар синфи кўз олдимизҳа келиб тўқтайдир. Чунки, башарият тарихининг саҳифаларига бир карра қаралса, қайси миллат ва қайси мамлакатда бўлса бўлсун, бутун балолар, фитналар, муқоталалар ҳаммаси ҳам шул синфнинг оёқлари остидан қўзғалғани кўруладир.” Бу таъриф тўғри. Бу таърифнинг тўғрилиғини, айниқса, эзилган, янчилған, маҳкум бўлған миллатлар ортиғроқ эътироф қилалар. Ҳар бир маҳкум миллат, маҳкум синф, маҳкум эл, ўзининг “маҳкумлигини” тушунуб, сабабларини истамакка бошладими, қаршисидағи биринчи ва энг лўнда сабаб – уламо бўлуб чиқадир. Шунинг учундирким, уламо халқни қоронғилиқда, нодонлиқда сақлаб, сабаб суруштирарлик ҳолда келтирмак истамайдир. Шунинг учундирким, бутун куч-қуввати билан халқнинг кўзи очилишиға, билим-маориф олишиға тўсуқ бўладир. Шунинг учундирким, Бектош ўртоқ дегандек букун ҳам: “Шу иғволар яна кўрунмакка бошлади. Эндигина тушунуб келаётқан халқимиз, буларнинг ташвиқлари билан, янгиликка қарши яна нафратга киришдилар. Кейинги вақтларда шўро ҳукуматининг ён бериши ва Янги Иқтисодий Сиёсатдан истифода этиб шаҳар маҳаллаларида, масжидларда ҳар турлик иғволар кўруна бошлади.” Бектош ўртоқнинг бу ёниш куюшлари, бу кўпириш – қайнашлари қуруқ замин устида эмас, далиллик, ҳужжатлик, вуқуот қаршисидағи фарёдлардир. Ҳақиқатан, уламо яна бош кўтара бошлади. Яна қимирламоққа, қўзғалмоққа бошлади. Масалан: Бектош ўртоқнинг хабарига қарағанда: “10 нчи декабрда Самарқанд Навганда гузарининг имоми, эрта намозидан сўнг: “Янги шўрои мактаблар ҳаром, болаларингизни эски мактабларга юборинглар” деб фатво берган. Сўфи Розиқ гузарининг имоми эрта намозидан сўнг халққа: (ман ташабиҳи биқум…” ишоратини билан: “ёшларнинг кофирлигига фатво берган. Ҳодийхон деган қози ҳам билим юрти талабаларидан бирини унда ўқумаслиғи учун танбиҳ қилған ва ҳоказо.” Дуруст. Уламо бош кўтарадир: уламо яна қимирламоққа бошлайдир. Бунга қарши курашмак керак, ўртоқ Бектош айтгандек: “Бу ишнинг олдини олмоқ учун жиддий ишга киришмак лозим. Буларга ён бериш эмас, балки йўл қўймаслиқ керак”. Бош кўтариб, қўзғалмоққа, қимирламоққа бошлаған бу ҳаёт душманлариға бизнинг айтатурған сўзимиз, “Зарафшон” муҳаррири ўртоқ Исмоилзоданинг бош мақоладаги хитобидир: “Майли, қўй! Бу сафар ҳам ҳаёт душмани уламо Туркистон ишчи ва деҳқонлари муқобилида ўз кучини синаб қарасун!…” — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Уламо_бош_ко%E2%80%98taradir. Downloaded from uzbekai.com.